Мақолалар

БАҒРИКЕНГ ИСЛОМ

Чоп этилди - Yanvar 9, 2019 No Comments

Ислом шариати берадиган улкан савоб ва буюк мукофотлар мўминни шодлантиради. Шунингдек, динимизда яхши амаллар гуноҳларга каффорат бўлиши айтилган. Намоз, Жума, Умра, Ҳаж ва рўза каби ибодатлар гуноҳларни ўчирадиган солиҳ амаллардандир. Бундан ташқари, савоби ўн баробардан етти юз баробаргача ва ҳатто ундан ҳам ортиқ бўлган солиҳ амаллар талайгина. Гуноҳ ва тавбаларни кетказувчи тавба, каффорат бўлувчи мусибатлар, мусилмонлар ҳаққига ғойибона дуолар, ўлим пайтидаги қийинчиликлар, намозни шафоатчилиги, инсонларнинг саййиди бўлмиш Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шафоатлари ва раҳмлиларнинг энг раҳмлиси Аллоҳ таборак ва таолонинг раҳмати шулар жумласидандир.
“Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз” (Наҳл, 18-оят).
“…Сизларга барча зоҳирий ва ботиний (моддий ва маънавий) неъматларини комил берган” (Луқмон, 20-оят).

 

“Ўкинма” китобидан

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan