Ўзбекистон янгиликлари

Тошкент шаҳрида имом-хатибларнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

Чоп этилди Dekabr 28, 2018 No Comments

27 декабрь куни Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакили ўринбосари Э. Рустамов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ш. Турдиқулов ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиблар қатнашган.

Бундан ташқари, йиғилишда Мовароуннаҳр нашриёти масъул ходимлари қатнашиб, 2018 йил давомида газета ва журналларга обуна бўлишда фаоллик кўрсатган имом-хатибларга махсус ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар улашишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Manba: Muslim.uz

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan