Мақолалар

Рамазон туҳфаси

Чоп этилди Iyun 17, 2019 Рамазон туҳфасиda fikr bildirishni o'chirish

Ўтган йили Рамазон ҳайити кунида Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдонига ташриф буюриб, унинг пойдеворига рамзий тамал тошини қўйган эди. Бу йил ҳам ушбу анъана давом эттирилди. Қутлуғ ой бошида Юртбошимиз Тошкент шаҳрида барпо этилган – Сузук ота ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мажмуаларда амалга оширилган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Юртбошимиз ташаббуси билан қад ростлаган ушбу икки муҳташам мажмуа фойдаланишга топширилди.

Сузук ота мажмуаси

Мажмуада “Сузук ота” мақбараси ва масжиди, музей, дўкон, кутубхона ва бошқа бинолар қад ростлади. 1,3 гектар ерда ҳунармандлар учун икки қаватли ўттизта намунавий уй-жой барпо этилди. Бу иморатларнинг юқори қаватида ҳунармандлар хонадони, биринчи қаватида эса савдо расталари жойлашган.

Таъмирлаш ишлари натижасида Сузук ота мақбараси асл кўринишида кайта тикланди. Масжид қишки хонақоҳининг ташқи ўлчамлари 12,9 х 12,9 метрни ташкил этади. Баландлиги қарийб 10 метр бўлган гумбаз билан зийнатланган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мажмуа

Мажмуадан 2 минг намозхонга мўлжалланган масжид, анжуманлар зали, кутубхона, мақбара, таҳоратхона, музей ва бошқа бинолар жой олган.  Масжид деворларини безашда анъанавий ва замонавий усуллардан фойдаланилган. Бу ердаги “Сўгалли ота” мақбараси ҳам тўлиқ таъмирланди.

Мажмуа ичида бунёд этилган музейда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ҳаёти ва фаолиятига оид маълумотлар акс этган.

Баҳриддин ХУШБОҚОВ

тайёрлади