Мақолалар

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)­нинг сийратлари

Чоп этилди Iyun 18, 2019 Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)­нинг сийратлариda fikr bildirishni o'chirish

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сийрат­лари – олтмиш уч йиллик ҳаётлари тарихи демакдир. У зотнинг қама­рий ҳисобда 63 йил, шамсий ҳисобда 61 йиллик ҳаётларини икки давр­га бўлиб ўрганишимиз мумкин: пайғамбарликдан ол­динги давр (571–610); пайғамбарлик даври (610–632).

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг пайғам­барликкача бўлган ҳаётлари умрларининг 40 йилини ўз ичига ол­ган эди. Исломга даъват бошланмаган давр“жоҳилият даври”, пай­ғамбарлик даври эса “Саодат асри” деб номланади. Саодат асри 23 йилни ташкил этади.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг оталари Абдуллоҳ, оналари Оминадир. Аждодлари Аднонгача бориб ета­ди. Боболарини тартиб билан келтирадиган бўлсак, қуйидагилар эди: Абдулмутталиб (Шайба), Ҳошим, Абдуманноф, Қусай, Ҳаким (Ки­лоб), Мурра, Каъб, Луай, Ғолиб, Феҳр (Қурайш), Молик, Назр, Кинона, Хузайма, Мудрика, Илёс, Низор, Маъад, Аднон. Аднон Исмоил (алайҳиссалом)нинг зурриёти бўлиб, Кайзар сулоласи­дан эди.

Оминанинг оталари Ваҳб, боболари эса қуйидагича: Навфал, Абдулуззо, Зуҳра, Ҳаким. Ҳаким Зуҳранинг ҳам Қусайнинг ҳам отаси эканини эътиборга олсак, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг оталари ва оналарининг насаби Ҳакимга келиб бирлашганини кўрамиз.

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари” (1-жилд) китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 34000 сўм