Мақолалар

ЎҒИЛ БОЛАНИ ХАТНА ҚИЛИШ

Чоп этилди Iyun 21, 2019 ЎҒИЛ БОЛАНИ ХАТНА ҚИЛИШda fikr bildirishni o'chirish

«Хатна» деб луғатда терини кесишга айтилади. Шариат истилоҳида эса, бола закарининг учини кесишга айтилади.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу хусусда шундай марҳамат қилганлар:

روى الامام احمد فى مسنده من حديث عمار بن ياسر قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: «من الفطرة: المضمضة، والإستنشاق، و قص الشارب، والسواك، وتقليم الاظافر، ونتف الابط، والاستحداد، والإختنان.

Имом Аҳмад ўз «Муснад»ида Аммор ибн Ёсирдан ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Етти нарса фитратдандир: оғизни ғарғара қилиб чайиш, бурунни чайиш, мўйлабни қисқартириш, мисвок тутиш, тирноқларни олиш, қўлтиқлар тагини, киндик остини пок тутиш ва хатна қилиш», дедилар.

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) айтдилар:

الختان سنة للرجال

«Хатна эркакларга суннатдир».

Хатнанинг зарари йўқ, аксинча, фойдаси бор, тиббиёт мутахассислари ҳам буни тавсия қилишади.

Фарзандга муносиб ота ва она танлаш, бола эмизиш, унинг қулоғига азон айтиб, исм қўйиш, сочини олиш, ақиқа қилиш масалаларининг умумий таснифотига китобимизнинг “Фарзандлик бурчи ва вазифалари” боби­да ҳам қисқа тўхталиб ўтамиз.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Оилада фарзанд тарбияси” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 24000 сўм