Мақолалар

Сиркадаги дин ва дунё манфаатлари ҳикмати

Чоп этилди Iyun 22, 2019 Сиркадаги дин ва дунё манфаатлари ҳикматиda fikr bildirishni o'chirish

Ойша (розияллоҳу анҳо) ривояти: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дедилар: “Сирка бўлган уй ҳувиллаб қолмайди”». Яъни, “одамсиз, бўшаб қолмайди”, дегани. Сирка жуда фойдаси мўл нонхўракдир[1]. Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти тафсирида бундай дейилган: «Хурмо ва узумларнинг меваларидан эса, май ва гўзал ризқ олурсиз» (Наҳл, 67). Бу албатта сиркадир, унда дин ва дунё ишлари учун манфаат бор. Ҳадисда “Сиркаси бўлган уй ҳувиллаб қолмайди” де­йилган, демак, бу уй дин ва дунё ишларидан бўшаб қолмайди. Чунки сирка совуқлик бўлиб, шаҳват ҳарорати­ни ўчиради, уни кесади. Умра бинт Абдураҳмон деди: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафот этганларидан кейин у зотнинг барча аёллари эркакларни эсга олишдан йироқ бўлишлари учун нонхўраклари сирка эди».

Одам боласининг эркаги ҳам аёли ҳам шаҳватларга мойил қилиб яратилган. Улар агар ҳар қандай фурсатдан фойдаланиб, ўз шаҳватларини ўчиришга кўмак ва йўл топсалар, ўзларига ёрдам берган бўладилар. Динга кўмак бўладиган ҳар нарсада баракот бордир. Агар Аллоҳ бир нарсага барака ато этса, унинг сабабидан эгалари ҳам саодатга эришадилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Сирка қандай яхши нонхўрак”.

[1] Нонга қўшиб ейиладиган нарса (таржимон).

 

 

 

Абу Абдуллоҳ Ҳаким ТЕРМИЗИЙнинг

“Орифлар тасаллиси” сайланмасидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Наўриётдан харид нархи 30000 сўм