Слайдер

“Ҳаж-2019”: гуруҳ раҳбарлари учун йиғилиш ўтказилди

Чоп этилди Iyun 26, 2019 “Ҳаж-2019”: гуруҳ раҳбарлари учун йиғилиш ўтказилдиda fikr bildirishni o'chirish

Жорий йилнинг 25 июнь куни Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида “Ҳаж-2019” мавсумида зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи гуруҳ раҳбарлари учун йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах ҳамда Самарқанд вилоятлари зиёратчиларига хизмат кўрсатувчи жами 44 нафар гуруҳ раҳбари қатнашди.

Мазкур тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходимлари М.Йўлдошев, Д.Бабаджанов, ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими мудири М-А.Шакиров, тиббиёт гуруҳи раҳбари А.Саатов томонидан Ҳаж мавсуми давомида ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи гуруҳ раҳбарларига керакли тавсия ва маслаҳатларни беришди.

Шуниндек, йиғилишда гуруҳ раҳбарларининг бурч ва масъулиятлари, ҳаж ибодатининг рукнлари, зиёратчиларнинг ибодатини мукаммал ташкил этиш чоралари, сафарга жўнаб кетиш ҳамда Саудия Арабистонидаги ташкилий ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Ўз навбатида, гуруҳ раҳбарларига сафар билан боғлиқ ҳужжат ишлари, гуруҳдаги зиёратчиларнинг паспорт ва бошқа ҳужжатларини юритиш қоидалари борасида ҳам керакли эслатмалар берилди.
Гуруҳ раҳбарлари учун ташкил этилган мазкур тадбирда, яна бир муҳим жиҳатга алоҳида эътибор қаратилди. Яъни, зиёратчиларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, доимий равишда уларга ўз саломатликларини асраш борасида муҳим кўрсатма ва маслаҳатлар бериб туриш кераклиги таъкидланди.
Йиғилиш якунида мутасаддилар гуруҳ раҳбарлари томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоб бердилар.

ЎМИ Матбуот хизмати