Мақолалар

Қуръонда сабр

Чоп этилди Iyun 27, 2019 Қуръонда сабрda fikr bildirishni o'chirish

“Маърифатнома” соҳиби Иброҳим Ҳаққий қуддису сирриҳу ҳазратлари сабр ҳақида оят ва ҳадислар зикр этаркан, жумладан, бундай деган эдилар:

“Эй азиз! Маълум бўлсинки, Аллоҳ таоло ҳазратлари бандаларига инояти билан сабрни таълим ва тарғиб этиб, Қуръони каримнинг кўплаб сураларининг етмишдан ортиқ жойида сабрни зикр этгандир. (Биз сизга бу ерда фақат бир донасини зикр этиб, шунинг билан кифояланамиз) Астаъузу биллаҳ:

 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَعِينُوا بِالصَّبْرِ وَالصَّلَاةِ إِنَّ اللَّهَ مَعَ الصَّابِرِينَ

Эй имон келтирганлар! Сабр ва намоз билан Аллоҳдан ёрдам сўранг. Муҳаққақки, Аллоҳ сабр этувчилар билан биргадир” (Бақара сураси, 153-оят).

Бу мавзуда кўплаб ҳадислар ҳам марҳамат қилинган. Хусусан, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳазратлари:

الإيمان نصفان فنصف في الصبر ونصف في الشكر

Эй умматим, имон икки қисмдир. Бир қисми сабр, бир қисми шукрдир”, дея марҳамат қилганлар.

Сабрнинг энг афзали мусибатнинг ибтидосида бўлган сабрдир. Бунга таваккул дейдилар. Сабр ҳар бир тоатнинг бошланишидир. Ҳар мусибатнинг ўтиб кетишининг аслидир, ҳар ибодатнинг асли сабрдир. Муждалар бўлсин у кишигаки, уқубатларга сабр этувчидир. Аччиқ бир сўзга сабр этмаган кимса неча аччиқ калималар эшитса керакдир.

Сабр зафар келтиради, яъни охири зафардир. Сабр аччиқдир. Уни ютган озоддир. Азоб-уқубатларга сабр ҳусни яқинга етмакдир. Ҳақ таолодан зиёда сабрли кимса йўқдирки, мушрикларнинг Унга бўҳтон қилганларини эшитади-да уларга яна офият ва ризқ эҳсон қилади. Сабрнинг аввали аччиқ, охири тотли ва лаззатлидир. Собир Аллоҳ таолонинг сифатларидан биридир.

Имоннинг боши сабрдир. Имон – сабр ва жўмардликдир. Ҳеч бир кимсага сабрдан ҳам хайрлироқ бир бахшиш ато қилинмаган. Сабр Аллоҳ таолодан, шошқалоқлик эса шайтондандир. Нусрат сабр билан бўлади. Ғам-ташвишдан холилик ҳам машаққат биландир. Кимки молида ва нафсида бир мусибатга учраса ва уни сир сақлаб кимсага шикоят этмаса, эвазига Аллоҳ таоло унга имон лаззати ва дўстлик иззатини икром ва эҳсон этиб, барча гуноҳларини мағфират айлайди.

 

 

 

Муҳаммад Зоҳид ҚЎТҚУнинг “Сабр” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 5000 сўм