Мақолалар

Ҳазрати айюб алайҳиссаломнинг сабри

Чоп этилди Iyun 27, 2019 Ҳазрати айюб алайҳиссаломнинг сабриda fikr bildirishni o'chirish

Ҳазрати Айюб алайҳиссалом мубтало бўлган хасталигининг азобини тортаркан, ҳар саҳар вақтида Аллоҳ таоло ундан ҳеч қандай воситасиз ҳол-аҳвол сўраб (беморнинг зиёрати учун) лутфу карами билан: “Ҳабибим Айюб, аҳволинг қандай?” (яъни, баломизнинг келиши билан қандайсан), дер экан. Ҳазрати Айюб алайҳиссалом ўша чоқда ҳаловат хитоби иззати ила беморлигининг оғриғини унутар экан. Айюб алайҳиссалом ўзига келиб олгандан сўнг меҳрибон Раббимизнинг хитобидаги лаззатнинг ғойиб бўлишидан чўчигани боис қўрқув ва қайғу ичида ҳасрат билан дардидан шикоят қила бошлар экан.

Уламолар унинг бу шикояти дарднинг оғирлигига тоб бера олмасликдан эмас, балки хитоб иззатининг калимасини яна қайта тингламоқ, ундан файз олмоқ орзуси сабабидандир, дейдилар.

Валлоҳу аълам.

Қиёмат кунида сабрлиларга мукофот берилганда улар айтурларки:

– Ё Рабб! Бизни яна бир марта дунёга юборгинки, ўз этимизни гўшт қиймалагич билан қиймалаб азобига сабр этамиз, токи бу давлатга бундан-да, зиёда эришайлик.

 

 

 

Муҳаммад Зоҳид ҚЎТҚУнинг “Сабр” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 5000 сўм