Мақолалар

Сабрнинг чегараси, ҳақиқат ва ҳаловати

Чоп этилди Iyun 27, 2019 Сабрнинг чегараси, ҳақиқат ва ҳаловатиda fikr bildirishni o'chirish

Эй азиз! Аҳлуллоҳ демишки, сабр – нафсни жазолаб, уни банди қилиб, тийиқсиз истакларини ман этмоқ. Сабр нафс қутқуларидан мужоҳада билан халос бўлмоқдир. Сабр нафсни чеклаш (нафснинг истакларини қондирмаслик) борасида давомийликка ва саботга етишмоқдир.

Сабр иккидир: бири – макруҳона сабр; иккинчиси – маҳбубсиз сабрдир. Сабр қалбга мусибат каби нозил бўлади. Мусибатларга сабр этмоқ армуғонларнинг афзалига етмоқдир. Сабри жамилнинг жалби ажри бениҳоя кўпдир. Сабр этмоқ айбларни яширади. Мўлчиликда шукр, йўқчиликда сабр буюк мукофоти мужибдир. Ғазабланганингизда ҳалим бўлинг.

Сабр қилинг, мусибатда қолмайсиз. Сабр қилганлар мусибатдан алам туймайди. Балога сабр этган қазога рози бўлган ҳисобланади. Ризо билан сабр осон бўлади. Сабрлиларга бало бол бўлади. Сабрнинг сўнгги зафардир. Имоннинг асли сабрдир. Исломнинг асли ризодир. Кўрурсизки, Аллоҳ таоло балоларни бошингизга ёғдирмишдир, англангки, сизни огоҳлантирибди. Неъмат борлигида шокир бўлинг, мусибат келганда собир бўлинг. Мусибатда жазо ва фазо мусибатнинг эгизаги ва бармоқларидир. Жазо сабрдан зиёда азиятлидир. Сабр алам ва балолардан шикоятни тарк этмоқдир. Сабр балони ризолик билан қарши олмоқдир. Сабрлиларга неъмат ва ҳикмат баробардир. Сабрли бош саломатдир, сабр гўзал аломатдир. Бало ҳақдан атодир. Тубанлик балодан жазо хатодир (гуноҳ). Бало гўзалдир. Зеро, у бахши азалдир. Сабр бир муборак шарбатдирки, мужиби офиятдир.

 

НАЗМ

Фақр ва фано иста, сен эй бул-вафо,

То топасан ганжни бақодан сафо.

Ўзингни йўқ айла, яқин фақр удир,

Ҳам мену сен, у дема улдир фано.

Кибрни қўй, дил ила нур андин ол,

Кибрга чуқур кетганлар эрур кибриё.

Ҳақ бўл, пок бўл сени сен кўрма ҳеч.

То нуқсонлар ҳам бўлсин кўзга тўтиё.

Берсанг агар ишққа бу жони равон,

Минг жон олажаксан хуш ва бемунтаҳо.

Қалбга берур ишқ дами хуш ҳаёт,

Жони жаҳондир у дами жон фазо.

Билки, бир Аллоҳдир адиб айлаган,

Ҳар не бўлса бер унга хуш ризо.

Манъи мути чун удир жумладан,

Халқни унут Холиққа айла сано.

Ҳақни, адиб Холиққа кўнгилдан қўй ружу,

Собир бўл ундан келганни бил ато.

 

 

 

Муҳаммад Зоҳид ҚЎТҚУнинг “Сабр” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 5000 сўм