Мақолалар

ЎРТАЧА ҲАЁТ ИМОНДАНДИР

Чоп этилди Dekabr 30, 2018 No Comments

Мўмин кишига ҳар борада вазминлик ва тавозе ярашади. Бироқ тавозе ўзини қийнаш, машаққатга солиш, қулайликдан воз кечиш дегани эмас. Бунда уй жиҳозлари, яшаш тарзида исрофга йўл қўймасдан, эҳтиёжга кўра иш тутиш назарда тутилади.

Динимиз кийим-кечак, ейиш-ичиш, умуман, бутун яшаш тарзи билан керилишдан қайтаради: «Сиз (кофирлардан айрим) тоифаларни синашимиз учун баҳраманд қилган дунё ҳаёти гўзалликларидан иборат нарсаларга кўзларингизни термултирманг! Раббингизнинг ризқи яхшироқ ва боқийроқцир» (Тоҳо сураси, 131-оят).

Агар дунё аҳлига кўз-кўз қилишга арзигулик бирор неъмат берилган бўлса, буларнинг барчаси синов. Зеро, дунё матолари суянса, ишонса бўладиган нарса эмаслиги ҳадиси шарифларда атрофлича баён этилган. Имом Абу Довудцан ривоят қилинади: «Бир куни саҳобаи киром ўзаро дунё бойликлари ҳақида суҳбатлашиб ўтиришган эди. Шунда Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Хабарингиз бўлсин, ўртача ҳаёт имондандир, ўртача ҳаёт имондандир”, дедилар». Бу ерда келган “ўртача” сўзини олимлар дунё матосига ҳирс қўймаслик, ҳашамдан қочиш деб таърифлашади. Демак, имон ҳашамдан қочишни тақозо қилади. Чунки ҳашам ҳаддан ошишга сабаб бўлади.

Динимиз тарғиб қилаётган ўртача ҳаётнинг ўзи нима? Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: «Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақщирлаймиз» (Наҳл сураси, 97-оят).

Бу ўринда “ёқимли ҳаёт”дан мурод моддий тўкин-сочинлик эмас, хотиржам, покиза ҳаётдир. Яъни, одам меҳнат қилади, югуриб-елади, машаққат тортади, бироқ қалбини хотиржамлик тарк этмайди. Ўртача ҳаётни хоҳловчилар ана шундай ҳузурга эришади. Бу хотиржамликнинг молу давлат билан боғлиқ жойи йўқ. Чунки ички олами бой кишининг ташқи кўриниш билан мақтанишга эҳтиёжи бўлмайди. Қалб гўзаллашгани сари дунё матолари жозибасини йўқотиб бораверади.

Бироқ, кузатсак, давримиз одамларининг аксарияти ҳар борада роҳат-фароғатни кўзлаётганига гувоҳ бўламиз. Нега шундай?

Бунинг асосий сабабларидан бири жамият онгига катта таъсир ўтказаётган оммавий ахборот воситалари кечаю кундуз ўйин-кулгу, кўнгилхушлик, нафсоний ҳавасларга тобе ҳаёт тарзини тарғиб этаётганидир. Ваҳоланки, бу дунёда бутунлай беташвиш ятттаттт имконсиз. Ҳақиқий роҳат фақат жаннатда бўлади.

Тажрибалар шуни кўрсатадики, тинмай фароғат ортидан қувганлар роҳатдан энг узок кимсалардир. Яъни, одам ўзига ҳамма шароитни яратиб, роҳат кўриш мақсадида югура- югура ҳаловатини йўқотади. Бир ривоятда айтилишича, хасис киши умр бўйи ишлаб, кейинчалик роҳат-фароғатда яшайман, дея бойлик тўплайди. Бироқ ҳали кўзлаган маблағини жамғариб улгурмасидан ёнига ўлим фариштаси келади. Умри тугаганини айтади. Надоматда қолган хасис бутун бойлиги эвазига бир соатгина вақтни сотиб олмоқчи бўлади. Лекин бунга эришолмайди. Инсоннинг маънавий олами қашшоқ бўлса, ҳеч қачон орзу-ҳаваслардан қутулолмайди. Ҳатто ўлим соати келганида ҳам нафсининг хоҳишлари тугамайди…

Нигора МИРЗАЕВА

тайёрлади.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan