Мақолалар

ТЎКИНЛИК ҚАДРИГА ЕТИНГ

Чоп этилди Yanvar 4, 2019 No Comments

Кечки таомга йиғилиб ўтирганимизда, дарвоза тақиллаб қолди. Келин чиқиб, қўлида бир коса кўтариб қайтаркан:

– Қўшнимиз чучвара қилган экан, сизга илинишибди, – дея косани саксон ёшли онамнинг олдиларига қўйди.

Эндигина овқатланиб бўлгандик, яна эшик тақиллади. Қўшнимизнинг қизи чорак палла қовун кўтариб кирди. Уни ҳаммамиз баҳам кўргач, онам:

– Буларнинг ҳаммаси тўқчилик, тўкинлик, меҳр-оқибат нишонаси, – дея Аллоҳга шукроналар билан бу кунлар давомли бўлишини, қўни-қўшнию қариндош-уруғларнинг, халқнинг фаровонлиги, аҳил-иноқ бўлишини тилаб узоқ дуо қилдилар. Кейин ўйланиб қолган онам бир хотираларини сўзлаб бердилар.  – Агар тўкинчилик, тўқчилик бўлмаса, қўли юпқалик, қийинчиликдан оқибатли одамлар ҳам ҳар хил ноқулай ҳолатга тушиб қолар экан… Урушдан кейинги оғир йиллар, менинг ўсмирлик чоғларим эди. Бир қариндошимизникига меҳмонга бордик. Хурсанд бўлиб, топганларини дастурхонга қўйишди. Бир кичкина лаганда дўппидеккина ош ҳам пишириб келишди. “Олинг-олинг” билан энди ошга қўл узатаётган эдик, ташқаридан кимдир чақириб қолди. Мезбонлар “Қўшнимиз”, дейишди. Қадам товушлари уйга яқинлашиб келарди. Деразадан қўшнининг юзи кўринди, таклифга йўқ демай, ичкарига кириб ўтирди. Менинг ҳайрон бўлганим – ҳали-ҳозиргина дастурхонда 00

Ўзи кичкинагина, лекин ибратлари кўп бу воқеани ҳаммага, айниқса, ёшларга гапиргим келаверади: “Тўкинликнинг қадрига етинг. Саховатли бўлинг. Ҳар қандай вазиятда меҳр-оқибатдан қўлингиз узун, қалбингиз нурли бўлсин”.

Карим МАВЛОН,

Тошкент вилояти Бекобод тумани

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan