Мақолалар

Сабрсизликдан келадиган офатлар

Чоп этилди Iyul 5, 2019 Сабрсизликдан келадиган офатларda fikr bildirishni o'chirish

Эй азиз! Аҳлуллоҳ демишки, сабр ҳар бир давойи мурри нафийдир,  шурбу ҳар манфаати жомеъдир ва ҳар мазаррати дафъедир. Бир давоки, бу сифатларга муттасиф бўлур, ақли бўлган киши нафсига икром этиб уни ичар. Бир лаҳзанинг аччиқлиги бир йил маза берар деб, у давонинг аччиқлиги ва шиддатига сабр ва тоқат этар. Яъни сабр қанчалик аччиқ ва тахир бир нарса бўлса ҳам манфаати жуда катта бўлганидан сабрни ўзига хос тарзда таъриф этилиб, у ҳар қандай дардга даво бўлган бир чорага ўхшатилмоқда. Бу ҳам тўрт қисмдир. Бири тоат борасидаги сабр, бири гуноҳларнинг таркига сабр, бири дунёнинг адолатсизликларига сабр. Яна бири эса дард ва мусибатларга сабрдир. Буларга сабр эта билган кишиларга ҳисобсиз манфаат ва фойдалар ҳосил бўладики, улар тоат ва истиқоматдир, мусибат ва балолардан ҳам икки дунёда озод бўлмоқдир. Сокинлик, сабр  билан тоат ва манзиллари, ҳузур ва мақомлари юксалиши, муомаласи ва манфаати улуғлиги ҳосил бўлади, иншоаллоҳ.

Сабрли бўлган киши қаҳр ва қазодан, жазо, фазо ва ғавғодан, машаққати дунёдан, охират азобларидан, нафснинг орзуларига эргашишдан, душманлар билан ёқалашмоқдан ва неча минг балодан нажот топиб муродига етади. Икки жаҳоннинг саодати ила ризо мақомига эришади. Сабр қилмасдан дод-фарёд айлаган кимсалар эса ҳар манфаатдан маҳрум бўлиб, ҳар зарардан бенасиб қолувчидир. Чунки у заиф кимса ибодатда давом этишга сабр қила олмайди ва бунинг оқибатида ҳузур ҳам топа олмайди. Ғофил қолади ёки масъиятдан, сабр этмасликдан, суиистеъмоллик ила раҳмсиз ва зарар етказувчи бўлади ёхуд чархи кажрафтор ишларига сабр айламай балоларга йўлиқади; мусибатларга сабр айламасдан фарёд ва фиғонлари билан сабрнинг файзи ва савобидан маҳрум қолади. Энг аянчлиси, жуда кўп фарёди касратининг оқибатида сабрнинг мукофоти фавт бўлиб, бир мусибати икки бўлади-ки: бири келган бало; иккинчиси, зое бўлган савобдир. Бу сабабдан демишларки, мусибатда сабрдан маҳрум бўлмоқ, мусибатдан ортиқ бир мусибатдир. Бинобарин, дод-фарёднинг кўплигида нима фойда бордирки, ҳосили мавжудни зоил этар ва кетаётган йўқликни сизга рад айламас. Ҳеч нарса бўлмайди. Шундай экан, фарёд ва фиғонни кўп этмангки, сиздан бири кетса, бошқаси қолсин.

Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу бир шахсга таъзия билдириш асносида дедиларки: “Агар сабр қилсанг, Ҳақнинг тақдири жорий бўлади, сен бундан савоб оласан, агар фарёду фиғон айласанг ҳам тақдири илоҳий ҳукмини ижро этади, сен эса савобдан маҳрум қоласан. Чунки буни ёзган Холиқ ва Борийдир, қазо ва кадари оламга жорийдир, аҳкоми вақтида жумлага ҳукм ўтказувчидир.  Хотиржамлик, тадбир ва тадориксиз, фарёд ва фиғон ила офият кийимлари ечилган бўлади. Оғирликларни зиммасига олиш, таваккул, сабр, таҳаммул орифлар коридир. Зеро, улар маърифат асаридир”.

 

 

 

Муҳаммад Зоҳид ҚЎТҚУнинг “Сабр” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 5000 сўм