Мақолалар

Ҳазрат Навоийнинг маснади

Чоп этилди Yanvar 5, 2019 No Comments

Чун кишига абадий давлат ва сармади саодат ва ҳаёт чашмасининг навиди ва нажот манзилининг умиди исломнинг беш сутунлуқ зотулумодиға кирмагунча мумкин эрмас ва бу хамс-ул-муборак панжасига илик урмоғунча ҳеч иш натижа бермас. Аввал ул калимаи тавҳиддур. Шукр­ким они алифдек жоним орасида нақш этибмен. Иккинчи салавоти хамсадур. Биҳамдиллоҳким, они найдек зеҳн аро сабт қилибмен. Учунчи рамазоннинг ўттуз кунининг рўзасидур. Шукруллоҳким, они ломдек қал­бимда ёшурубмен. Тўртинчи закотдур. Жоним нақди ул Тенгрига закотким, кўнглумга насабқа еткунча мол захира қилмағаймен, солмади ва нисобқа етган мол закотин айирғунча илкимда қолмади. Бешинчи Ҳаждурур ва ул бай узри муяссар бўлмайин ҳамоноки, ислом шахси бир кишига ўхшарким, онда хос хамсадин тўрти бору бас. Муқаррардурким, бешаласи – хоским бўлмаса муважжаб нуқсони бўлур ва бу мазкур бўлғон икки орзудин бири муборак сафардурким56, исломим шахси беш ҳисдин бирининг ўксуклуги жиҳатидин ноқис бўлмағай ва мусулмонлиғим панжаси бир бармоқ йўқлиғидин маълул қолмағай.

“Вақфия”дан

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan