Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон делегацияси Мозори-Шарифга ташриф буюрди

Чоп этилди Iyul 5, 2019 Ўзбекистон делегацияси Мозори-Шарифга ташриф буюрдиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз делегациясининг Мозори-Шарифга ташрифи Афғонистон Ислом Республикаси матбуотида кенг ёритилиб, жамоатчилик ва сиёсий доиралар вакиллари томонидан юқори баҳоланди.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Афғонистон ҳукумати раҳбари Абдулла Абдулла билан учрашувда “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш тармоғи қурилиш лойиҳаси қийматининг 45 миллион АҚШ долларига туширилиши ҳақида маълум қилди. Бу ўзбек халқининг ҳақиқий дўстона муносабатидан дарак беради. Ўзбекистоннинг афғон халқи билан доим ёнма-ён эканига, ҳар қандай вазиятда кўмакка тайёр эканига яна бир бор амин бўлди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати