Мақолалар

Росгўйлик

Чоп этилди Iyul 5, 2019 Росгўйликda fikr bildirishni o'chirish

Бир эркак болаларини олиб, ўйингоҳга келибди. Бу ерда гольф ўйини ўтказилар, у ўғилларини илк бор томоша учун етаклаб олганди. Чипта олиш учун кассага яқинлашиб сўрабди: 
– Чипта неча пул туради?
– Олти ёшдан катталар учун уч доллар, унгача эса бепул. Хўш, нечта берай?
– Кичигим уч ёшда, каттам еттида. Демак, 2та чипта оламиз, мана сизга олти доллар.
Чиптачи кулиб дебди:
– Жаноб, агар катта ўғлингизни олти ёш деганингизда мен бунга ишонган ва сиз пулингизни тежаб қолган бўлардингиз. Ахир кўпчилик шундай қилади. Олтими, еттими, болаларни фарқлаш қийин. 
– Тўғри, сиз пайқамасдингиз. Лекин ўғлим биларди-ку? Атиги уч доллар деб уни ёлғонга ўргатишни истамадим…

Ғарб ҳалқлари ҳикояларидан

манба: muslim.uz