Мақолалар

Ҳаёли бўлиш

Чоп этилди Iyul 7, 2019 Ҳаёли бўлишda fikr bildirishni o'chirish

Ҳаё – юксак фазилат, гуноҳ, уят ишни қилишдан ти­йи­лиш, айбли ҳаракатларни тарк этиш, имоннинг комил­лигини билдирувчи хусусиятдир. Муҳаммад (соллал­ло­ҳу алайҳи ва саллам) “Ҳаё бир хулқ бўлиб, ёмон­лик­ни тарк қилишга одатлантиради ва катталарга ҳур­мат­сизлик қилишдан сақлайди”, деганлар.

Имрон ибн Ҳасиндан ривоят қилинган ҳадисда: “Ҳаё яхшиликдир”, дейилган. Қуйидаги ҳадиси шариф ҳам ҳаёнинг фазилатини таъкидлайди:

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَا عَائِشَةَ لَوْ كَانَ الْحَيَاءُ رَجُلًا لَكَانَ رَجُلًا صَالِحًا وَلَوْ كَانَ الْفَحْشُ رَجُلًا لَكَانَ رَجُلَ سُوءٍ

«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ой­шага (розияллоҳу анҳо): “Эй Ойша, агар ҳаёли киши бўлса, албатта у солиҳ кишидир. Агар одобсиз кимса бўлса, албатта у ёмон кимсадир”, дедилар» (Имом Табароний ривояти).

رَوَى ابْنُ مَاجَةَ وَالترْمِذِيُّ عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: “مَا كَانَ الْفَحْشُ فِي شَيْءٍ إِلاَّ شَانَهُ وَمَا كَانَ الْحَيَاءُ فِي شَيْءٍ إِلاَّ زَانَهُ

Анасдан (розияллоҳу анҳу) қуйидаги ҳадиси шарифни ривоят қилишган. Ра­сулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Одоб­сизлик қа­ерда бўлса, у жойни булғайди ва ҳаё қаерда бўлса, у жойни безайди”, дедилар (Ибн Можа ва Имом Термизий).

رَوَى الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: اَلْحَيَاءُ شُعْبَةٌ مِنَ الْإِيْمَانِ

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва сал­лам): “Ҳаё имоннинг бир қисмидир”, дедилар.

Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва сал­лам) ҳаё ҳақидаги кўрсатмалари билан саҳо­баларнинг фарзандлари бу улуғ хулқ билан зийнатланишди ва ёши улуғларни эъзозлашди.

Абу Саид (розияллоҳу анҳу) бундай дейди: “Мен Ра­су­луллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) замон­ла­рида ёш йигит эдим. Ул зотдан ҳадисларни ёд олар­дим. Менинг сўзимни ёши улуғлардан бошқа ҳеч ким қайтармас эди”.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Оилада фарзанд тарбияси” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 24000 сўм