Мақолалар

Ўйин тугаб қолади

Чоп этилди Yanvar 5, 2019 No Comments

Бир одам сартарошхонага кирди. Қўли чаққон уста қизиқ-қизиқ ҳангомалар айтиб, мижознинг соч-соқолини ола бошлади. Шу пайт ойнаванд девор остидан оғир-оғир қадам ташлаб ўтаётган бола кўринди. Уста уни чақирди. Бола етиб келгунича мижознинг қулоғига пичирлади:

– Мен ундан кўра аҳмоқроқ одамни учратмаганман.

Сартарош бир қўлига беш, бошқасига йигирма танга олди. Бола салом бериб ичкари кирди. Уста икки қўлини узатиб:

– Қай бирини хоҳласанг, ол, – деди.

Бола беш тангани олиб, индамай чиқиб кетди. Сартарош:

– Кўрдингизми, қанчалар ақли паст! – деди. Ўтирган одамлар унга қўшилиб боланинг устидан кулишди.

Иши битган мижоз хизмат хақини тўлаб, дўкондан чиқди. Бироз юргач, бояги болани кўрди, у ўртоқлари билан ўйнаётган эди. Лекин ҳаракатларидан ҳеч аҳмоққа ўхшамасди. Қизиқиш устун келиб, боланинг ёнига бориб сўради:

– Ўғлим, нега сартарошдан йигирма эмас, беш тангани олдинг?

Бола эса қув табассум билан жавоб берди:

– Агар йигирма тангани олсам, ўйин тугаб қолади. Ҳар куни келиб турадиган беш тангадан айриламан!

Нигора МИРЗАЕВА

тайёрлади.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan