Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Борларини яхши кўринг

Чоп этилди Iyul 10, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб: Борларини яхши кўрингda fikr bildirishni o'chirish

Лев Толстой уйлангандан  кейин ёзувчи Соллогуб уни йўқлаб  Ясная Полянага боради.
– Қандай бахтли одамсиз,– дейди у. – Сиз яхши кўрадиган  ҳамма нарса бор.
Толстой  кулимсираб жавоб  қилади:

– Ундай эмас, мен яхши  кўрадиган ҳамма нарса йўқ, аммо менда бор нарсаларнинг ҳаммасини  яхши  кўраман.