Ўзбекистон янгиликлари

Ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда

Чоп этилди Iyul 10, 2019 Ҳарорат кўтарилиши кутилмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

 

 

“Ўзгидромет” маълум қилишича, бу ҳафта иссиқ ва қуруқ келади. Сабаби, бу пайтга келиб, қуёш шимолий ярим шарнинг энг юқори нуқтасига кўтарилиб, заминни беаёв қиздиради. 

Бу даврда Ўрта Осиё ҳудуди, шу жумладан, Ўзбекистон паст босимли яққол намоён бўлмайдиган фронтсиз майдонлар таъсирида бўлади.

Ҳаво ҳарорати 10 июль куни кундузи 37-40 даража, жанубда ва чўл зоналарида 42 даражагача бўлади.

Кейинчалик иссиқнинг кучайиши кутилмоқда. Кечаси ҳарорат 24-27 даража атрофида, кундузи 39-42 даража, юртимизнинг жанубий ва чўл ҳудудларида кечаси 30-32 даража, кундузи 43-44 даражагача кўтарилиши мумкин.

Бу ёз ўртаси учун ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 5-7 даража юқори демакдир.