Дунё янгиликлари

Аҳолининг эътиқод даражаси қайта ҳисоблаб чиқилади

Чоп этилди Iyul 10, 2019 Аҳолининг эътиқод даражаси қайта ҳисоблаб чиқиладиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Тожикистон расмийлари навбатдаги аҳолини рўйхатга олиш тадбирида мамлакатдаги турли динларга эътиқод қилувчилар сонини аниқлашга қарор қилди. Парламент қуйи палатасининг ижтимоий масалалар бўйича қўмита аъзоси Абдуҳалим Ғаффоровнинг айтишича, Тожикистон аҳолисининг катта қисми ислом динига эътиқод қилади. Шундай бўлсада, навбатдаги аҳолини рўйхатга олиш тадбири вақтида бу маълумотларга янада ойдинлик киритилади.

“Биз ҳамиша мамлакат аҳолисининг 90 фоиздан ортиғи мусулмон эканлигини айтиб келамиз. Энди эса олдимизда турган асосий мақсад, аҳолини рўйхатга олиш тадбири давомида қанча одам исломга эътиқод қилишини, қанчаси христиан, қанчаси бошқа дин вакиллари ва қанчаси атеист эканлигини аниқлашдан иборат”, – дейди парламент депутати.

Депутатнинг айтишича, бу каби маълумотлар давлат идораларига керак, чунки давлат идоралари ўз фуқароларининг диний эътиқодларини билиши лозим. Шунингдек, Тожикистон билан ҳамкорлик қиладиган халқаро ташкилотларга ҳам бу маълумотлар зарур.

Маълумот ўрнида айтиш керкки, Тожикистонда исломдан ташқари 70 дан ортиқ диний ташкилот рўйхатга олинган.

ЎзА