Слайдер

Муфтий ҳазрат абитуриентлардан имтиҳон олиш жараёнида қатнашдилар

Чоп этилди Iyul 10, 2019 Муфтий ҳазрат абитуриентлардан имтиҳон олиш жараёнида қатнашдиларda fikr bildirishni o'chirish

 

 

9 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактабида бўлиб ўтаётган 2019-2020 ўқув йили учун қабул имтиҳонига ташриф буюрдилар.
Муфтий ҳазратлари “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” ҳамда “Араб тили” фанларидан ижодий имтиҳонларни кузатиб, ушбу фанлардан энг юқори балл тўплаган ёшлар билан мулоқот ўтказдилар, ёшларнинг билимларини яна бир бор синовдан ўтказдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати