Дунё янгиликлари

Ҳилол ва юлдузга ўхшаш масжид қурилди

Чоп этилди Iyul 10, 2019 Ҳилол ва юлдузга ўхшаш масжид қурилдиda fikr bildirishni o'chirish

Туркиянинг Сивас шаҳрида ҳилол ва юлдузга ўхшатиб қурилаётган масжид қурилиши ниҳоясига етиш арафасида.

“Анадолу” хабарига кўра, Туркияда бундай кўринишга эга ягона масжиднинг қурилиши 2017 йилда бошланган. Бунёдкорлик ишлари шаҳар ҳокимлиги кўмаги ва хайр-эҳсонлар ҳисобидан амалга оширилди.

Юқоридан қараганда, масжиднинг ҳилол ва юлдуз шаклида экани яққон кўринади. Юлдуз кўринишидаги ёпиқ майдонда бир вақтнинг ўзида 3,5 минг, ҳилол кўришишидаги ҳовлида эса 5 минг киши намоз ўқиши мумкин.