Дунё янгиликлари

БМТ Сурияда тинчлик музокараларини тезлаштириш илинжида

Чоп этилди Iyul 11, 2019 БМТ Сурияда тинчлик музокараларини тезлаштириш илинжидаda fikr bildirishni o'chirish

 

 

БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Геир Педерсен тинчлик музокараларини жонлантириш ва Конституцион қўмита тузилишини муҳокама қилиш учун Дамашққа келди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.

Педерсен бугун Сурия ҳукумати вакиллари билан учрашиши кутилмоқда. Агар Сурия  томони БМТ таклифини қабул қилса, Конституцион қўмита жорий йилнинг сентябрида иш бошлаши мумкин.

Сурия Конституцион қўмитаси 150 аъзодан иборат бўлиши кутилмоқда. Бу аъзоларнинг 50 нафарини ҳукумат, 50 нафарини мухолифат, қолган 50 нафарини эса БМТ белгилайди. Конституцион қўмитага янги конституцияни яратиш ва сайлов ўтказиш сари биринчи қадам сифатида қаралмоқда.