Дунё янгиликлари

Апельсин катталигидек келадиган дўл ёғди

Чоп этилди Iyul 11, 2019 Апельсин катталигидек келадиган дўл ёғдиda fikr bildirishni o'chirish

Италияда апельсин катталигидек келадиган дўл ёғди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Дўл Абруццо вилоятидаги Пескара комуннасига ёққан. Йирик дўл ёғиши оқибатида 18 киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Улар орасида юзи ва бошидан жароҳат олган ҳомиладор аёл ҳам бор.

Маълум қилинишича, жабрланганларнинг аксариятини боши ёрилган.

Шунингдек, ёмғир сабаб Пескара шифохонасининг биринчи қаватини сув босган, операциялар тўхтатилган.

Бундан ташқари, шифохона автотураргоҳи ҳам сув остида қолган. Майдондаги сувнинг баландлиги 2 метрга етганлиги айтилмоқда.