Мақолалар

Сабр ҳақидаги оятлардан намуналар

Чоп этилди Iyul 14, 2019 Сабр ҳақидаги оятлардан намуналарda fikr bildirishni o'chirish

(Аллоҳдан) сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Дарҳақиқат, у (намоз) оғир ишдир. Илло, итоатли (хокисор) кишиларга (оғир эмас)

(Бақара сурасининг 45-ояти).

***

وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِنَ الْخَوْفِ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِنَ الْأَمْوَالِ وَالْأَنْفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ (155) الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ (156) أُولَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِنْ رَبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ (157)

 

Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синаймиз. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй Муҳаммад)! Улар мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз», – дейдилар. Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан салавот (мағфират) ва раҳмат бордир ва айнан улар ҳидоят топувчилардир

(Бақара сурасининг 155-157-оятлари).

***

أَمْ حَسِبْتُمْ أَنْ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ وَلَمَّا يَعْلَمِ اللَّهُ الَّذِينَ جَاهَدُوا مِنْكُمْ وَيَعْلَمَ الصَّابِرِينَ (142)

Ёки Аллоҳ сизларнинг ичингиздан (Унинг тоати йўлида) жидду жаҳд қилганлар ва (қийинчиликларга) сабр қилувчиларни Аллоҳ билмай (синамай) туриб, жаннатга кираверамиз, деб ҳисоблайсизми?!

(Оли Имрон сурасининг 142-ояти).

***

وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا نَحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَى (132)

Аҳлингизни намоз (ўқиш)га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг! Сиздан ризқ сўрамаймиз, (аксинча), Биз сизга ризқ берурмиз. Оқибат (яхшилиги) тақво (аҳли)гадир

(Тоҳо сурасининг 132- ояти).

***

وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ حَتَّى نَعْلَمَ الْمُجَاهِدِينَ مِنْكُمْ وَالصَّابِرِينَ وَنَبْلُوَ أَخْبَارَكُمْ (31)

Албатта, Биз, то сизларнинг  орангиздаги жиҳод қилувчи ва сабр қилувчиларни билгунимизча ҳамда сизларнинг хабарларингизни синаб бўлгунимизча, сизларни имтиҳон қилурмиз

(Муҳаммад сурасининг 31-ояти).

***

يَا بُنَيَّ أَقِمِ الصَّلَاةَ وَأْمُرْ بِالْمَعْرُوفِ وَانْهَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَاصْبِرْ عَلَى مَا أَصَابَكَ إِنَّ ذَلِكَ مِنْ عَزْمِ الْأُمُورِ (17)

Эй ўғилчам, намозни тўкис адо эт, яхшиликка буюр, ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балолар)га сабр қил! Албатта, булар мана шу пухта ишлардандир

(Луқмон сурасининг 17-ояти).

***

قُلْ يَا عِبَادِ الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا رَبَّكُمْ لِلَّذِينَ أَحْسَنُوا فِي هَذِهِ الدُّنْيَا حَسَنَةٌ وَأَرْضُ اللَّهِ وَاسِعَةٌ إِنَّمَا يُوَفَّى الصَّابِرُونَ أَجْرَهُمْ بِغَيْرِ حِسَابٍ (10)

(Эй Муҳаммад!) Менинг имон келтирган бандаларимга айтинг: “Парвардигорингиздан қўрқингиз! Бу дунёда эзгу ишлар қилган зотлар учун (охиратда) чиройли (оқибат – жаннат) бордир. Аллоҳнинг ери кенгдир. Албатта, сабр қилувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилур”

(Зумар сурасининг 10-ояти).

***

وَإِسْمَاعِيلَ وَإِدْرِيسَ وَذَا الْكِفْلِ كُلٌّ مِنَ الصَّابِرِينَ (85) وَأَدْخَلْنَاهُمْ فِي رَحْمَتِنَا إِنَّهُمْ مِنَ الصَّالِحِينَ (86)

Ва Исмоил, Идрис ва Зул-кифлни (эсланг). Барчалари сабр қилувчилардандир. Бихз уларни ўз раҳматимизга дохил қилдик. Дарҳақиқат, улар солиҳ зотлардандир

(Анбиё сурасининг 85-86-оятлари).

***

فَاصْبِرْ كَمَا صَبَرَ أُولُو الْعَزْمِ مِنَ الرُّسُلِ وَلَا تَسْتَعْجِلْ لَهُمْ كَأَنَّهُمْ يَوْمَ يَرَوْنَ مَا يُوعَدُونَ لَمْ يَلْبَثُوا إِلَّا سَاعَةً مِنْ نَهَارٍ بَلَاغٌ فَهَلْ يُهْلَكُ إِلَّا الْقَوْمُ الْفَاسِقُونَ (35)

Бас, (эй Муҳаммад!) Сиз ҳам матонатли  пайғамбарлар сабр қилганларидек, сабр қилинг, уларга (тушадиган азобни) қистаманг! Улар ўзларига ваъда қилинаётган азобни кўрадиган кунда гўё (бу дунёда) кундуздан бир соатгина тургандек бўлиб қолурлар. (Бу томонидан) бир баёнотдир. Бас, фақат фосиқ (кофир) кишиларгина ҳалок қилинур

(Аҳқоф сурасининг 35-ояти).

***

إِلَّا الَّذِينَ صَبَرُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ أُولَئِكَ لَهُمْ مَغْفِرَةٌ وَأَجْرٌ كَبِيرٌ (11)

Илло, сабрли бўлган ва эзгу ишларни қилганларга, айнан ўшаларга мағфират ва катта мукофот бордир

(Ҳуд сурасининг 11-ояти).

***

نِعْمَ أَجْرُ الْعَامِلِينَ (58) الَّذِينَ صَبَرُوا وَعَلَى رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ (59)

… (Яхши) амал қилувчиларнинг (қиёмат куни оладиган) мукофоти нақадар яхшидир! Улар сабр қилган ва ёлғиз Парвардигорларигагина таваккул қиладиган зотлардир

(Анкабут сурасининг 58-59- оятлари).

***

وَمَا لَنَا أَلَّا نَتَوَكَّلَ عَلَى اللَّهِ وَقَدْ هَدَانَا سُبُلَنَا وَلَنَصْبِرَنَّ عَلَى مَا آذَيْتُمُونَا وَعَلَى اللَّهِ فَلْيَتَوَكَّلِ الْمُتَوَكِّلُونَ (12)

Нима учун биз Аллоҳга таваккал қилмас эканмиз?! Ҳолбуки, У бизни йўлимизга ҳидоят қилди. Бизга берган озорларингизга, албатта, сабр қиламиз. Таваккал қилувчилар фақат Аллоҳгагина таваккал қилсинлар», дедилар

(Иброҳим сурасининг 12-ояти).

***

لَتُبْلَوُنَّ فِي أَمْوَالِكُمْ وَأَنْفُسِكُمْ وَلَتَسْمَعُنَّ مِنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلِكُمْ وَمِنَ الَّذِينَ أَشْرَكُوا أَذًى كَثِيرًا وَإِنْ تَصْبِرُوا وَتَتَّقُوا فَإِنَّ ذَلِكَ مِنْ عَزْمِ الْأُمُورِ (186)

Мол-мулкларингиз ва жонларингиз (офати ва мусибати) ила синалурсизлар. Шунингдек, сизлардан олдин Китоб берилганлар ва мушриклардан кўп азиятли (аччиқ) гапларни эшитасизлар. Агар сабр қилсангизлар ва тақволи бўлсаларингиз, албатта, бу ишларнинг пухталигидандир

(Оли Имрон сурасининг 186-ояти).

***

وَاصْبِرْ عَلَى مَا يَقُولُونَ وَاهْجُرْهُمْ هَجْرًا جَمِيلًا (10)

Улар (мушриклар) айтаётган сўзларга (озорларига) сабр қилинг ҳамда уларни чиройли тарзда тарк этинг

(Муззаммил сурасининг 10-ояти).

***

وَإِنْ عَاقَبْتُمْ فَعَاقِبُوا بِمِثْلِ مَا عُوقِبْتُمْ بِهِ وَلَئِنْ صَبَرْتُمْ لَهُوَ خَيْرٌ لِلصَّابِرِينَ (126) وَاصْبِرْ وَمَا صَبْرُكَ إِلَّا بِاللَّهِ وَلَا تَحْزَنْ عَلَيْهِمْ وَلَا تَكُ فِي ضَيْقٍ مِمَّا يَمْكُرُونَ (127)

(Эй имон келтирганлар!) Агар интиқом олмоқчи бўлсангиз, у ҳолда фақат сизларга етказилган зиён баробарида интиқом олингиз! Агар (интиқом олмай) сабр қилсангиз, албатта, бу сабр қилувчилар кишилар учун яхшироқдир. (Эй Муҳаммад!) Сабр қилинг. Сабр қилишингиз эса фақат Аллоҳ (ёрдами) билангина мумкиндир. Уларга (яъни баъзи мушрикларнинг қилмишлари сабабли) ғамгин бўлманг! Уларнинг макр қилишларидан сиқилманг ҳам!

(Наҳл сурасининг 126-127- оятлари).

 

Оятларнинг таржимаси Шайх Абдулазиз Мансурнинг “Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири”дан олинди.

 

 

 

Муҳаммад Зоҳид ҚЎТҚУнинг “Сабр” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 5000 сўм