Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: “Сизникига келса бўларкан”

Чоп этилди Iyul 16, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб: “Сизникига келса бўларкан”da fikr bildirishni o'chirish

Бир дарвеш бировнинг эшигига бориб нон сўраган экан, бир қизча чиқиб:

– Нон йўқ, – дебди.

– Ўтинми ёки бошқа бирор ёқишга арзигулик нарса топиладими?

– Йўқ.

– Озгина туз-чи?

– Йўқ.

– Бир коса сув олиб чиқ, бўлмаса.

– Сув ҳам йўқ.

– Онанг қаерда?

– Қариндошимизникига таъзия билдиргани кетган.

– Аҳволларинг шу бўлса, қариндошларинг сизникига таъзия билдиргани келса бўларкан, – дебди дарвеш.