Мақолалар

Охират манзилининг боши

Чоп этилди Iyul 17, 2019 Охират манзилининг бошиda fikr bildirishni o'chirish

Биз, инсонлар бу дунёдан Аллоҳ биздан рози бўлган ва гуноҳларимиз кечирилган ҳолда чиқмоқчи ҳамда амал диёридан ҳисоб диёрига кўплаб яхшиликлар билан бормоқчи эканмиз, ўлимни унутмаслигимиз лозим.

Ҳаётимиз давомида қиёмат кунини ва ушбу куннинг биринчи босқичи бўлган ўлимни эслаб туриш ниҳоятда муҳимдир. Усмон ибн Аффоннинг озод қилган чўриси Умму Ҳоний айтади: «Усмон (розияллоҳу анҳу) бирор қабр олдига келсалар, йиғлаб, ҳатто соқоллари ҳўл бўлиб кетар эди. Шунда у кишига: “Жаннат ва дўзах зикр қилинганида йиғламайсиз, аммо қабрни эслаб йиғлайсиз?!” дейилди. Усмон (розияллоҳу анҳу): “Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг: “Қабр охират манзилларининг биринчисидир. Ким ундан нажот топса, кейингилари осондир. Аммо ундан нажот тополмаса, кейингилари унга ниҳоятда қийиндир”, деганларини эшитганман”, дедилар».

 

Усмонхон АЛИМОВнин

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари” китобидан (2-жилд)

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 30000 сўм