Дунё янгиликлари

225 нафар тунислик ҳофизи Каломуллоҳ бўлди

Чоп этилди Iyul 16, 2019 225 нафар тунислик ҳофизи Каломуллоҳ бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

Қувайтдаги Халқаро исломий хайрия уюшмасининг Қуръони каримни ёдлашга қаратилган Ал-Шафиъ лойиҳаси дунёдаги турли мамлакатларда амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади – Қуръони каримни ёд олишга қизиқувчиларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Тунисда ҳам ушбу мамлакатнинг хайрия ва ижтимоий лойиҳалар уюшмаси билан биргаликда Ал-Шафиъ лойиҳаси асосида Қуръони карим ўргатилмоқда.

14 июль куни ушбу лойиҳанинг Тунисда бўлиб ўтган тантанали маросимида 225 нафар тунислик ҳофизи каломуллоҳлар тақдирланди. Тадбирда Тунисдаги Кувайт элчиси ва Ал-Шафиъ халқаро лойиҳаси раҳбари Халид Ал-Касар, Тунис парламенти аъзолари, мамлакат олимлари ва оқсоқоллари, Қувайт закот уйи вакиллари қатнашдилар.

– Лойиҳа асосан ёшларга қаратилган, – дейди Ал-шафиъ лойиҳаси раҳбари. – Шунингдек, исломий жамиятларга таҳдид соладиган турли ёт ғояларга тўсқинлик қилишга хизмат қилмоқда, – деб сўзини давом эттирди Халид Ал-Касар.