Дунё янгиликлари

Янги Зеландияда ноодатий ҳодиса кузатилди

Чоп этилди Iyul 17, 2019 Янги Зеландияда ноодатий ҳодиса кузатилдиda fikr bildirishni o'chirish

Янги Зеландияда ноодатий ҳодиса кузатилди – 24 соат давомида осмонда 4500 дан ортиқ чақмоқ чаққани қайд этилди. “NZ Herald” нашрига кўра, мамлакат жанубида давомли жала ёғиб, шиддатли шамол турган. Пойтахт Веллингтоннинг кўплаб туманлари сув остида қолган.

Қутқарув хизматидагилар аҳолини эҳтиёткорликка, дарахтлардан узоқроқ бўлишга, зарур бўлмаган тақдирда уйдан чиқмасликка чақирган. Air New Zealand чақмоқ туфайли айрим парвозларни бекор қилган ёки кечиктирган.