Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Барибир

Чоп этилди Iyul 18, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб: Барибирda fikr bildirishni o'chirish

Тўқимтабиат бўлса ҳам шоирлик даъво қиладиган шаҳзодалардан бири Жомийнинг бир ғазалига назира ёзиб, ўқиб бергандан кейин бундай дебди:

Баски дар жони фигору чашми бедорам туйи,

Ҳарки пайдо мешавад аз дур пиндорам туйи, –

яъни: афкор бўлган жоним билан уйқусиз кўзимдан сира кетмаганинг учун узоқдан кимни кўрсам сен деб ўйлайман, деб ёзибсиз. Борди-ю, узоқдан кўзингизга сигирми ёки эшак кўринса-чи?

Жомий:

– Барибир, ўшанда ҳам сен деб ўйлайман, – деб жавоб берибди.