Дунё янгиликлари

Янги Зеландия Бош вазири Трампнинг мусулмон-конгрессменлар ҳақида айтган исломофобик фикрларини қоралади

Чоп этилди Iyul 18, 2019 Янги Зеландия Бош вазири Трампнинг мусулмон-конгрессменлар ҳақида айтган исломофобик фикрларини қораладиda fikr bildirishni o'chirish

 

Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн, АҚШ президенти Доналд Трампнинг twittеr орқали қилган ирқчилик ва исломофобик баёнотларини шарҳлади. АҚШ Президенти twittеrда қолдирган сўзларида демократик партиянинг аъзолари бўлган мусулмон-конгрессменларни дунёдаги «энг коррупция ривожланган ва нуқсонли» мамлакатлардан келгани ва «ўз мамлакатларига қайтишлари» кераклиги билан айблаган. Табиийки, АҚШ Президенти бу баёнотида конгрессменлар – Илҳан Умар, Рашид Тляйб, Александрия Окасио-Кортес ва Аянне Прессли ҳақида сўз юритган. Бундан ташқари, Трамп бошқа twittеrда, Илхом Умарни нутқидан иқтибос келтириб, 11-сентябрь куни содир бўлган террористик ҳужумларга бефарқ бўлмаганликда ҳам айблаган. Бу ўринда Янги Зеландия Бош вазири Жасинда Ардерн бошқа давлатларнинг ишларига аралашмаслик қоидасини бузиб, АҚШ президентининг аёлларга нисбатан нафратга тўла ҳужумини кескин қоралади, дея хабар беради IslamNews сайти Albawabaга таянган ҳолда.

«Одатда мен бошқа халқларнинг сиёсатига аралашмайман», дейди Янги Зеландия Бош вазири. — Лекин аксарият одамларга шу нарса маълум бўлсинки, Трампдан рози эмаслигим аниқ. Бизнинг парламентимиз вакилларнинг жойи бўлиши керак, у Янги Зеландия каби кўриниши ва ҳис этилиши лозим».

Islom.uz