Дунё янгиликлари

Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида хорижлик абитуриентлар учун қабул бошланди

Чоп этилди Iyul 18, 2019 Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида хорижлик абитуриентлар учун қабул бошландиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон Халқаро ислом академияси 2019-2020 ўқув йили учун чет эл фуқароларини бакалавр таълим йўналишларига қабул очилганини эълон қилади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Хорижлик абитуриентлар академияга кириш имтиҳонларидан озод этилади ва суҳбат асосида қабул қилинади. Талабалар истакларига кўра, ўзбек ва рус тилида ўқишлари мумкин. Уларга диний ва дунёвий фанлардан дарс берилади.

Академияда қуйидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича таҳсил олиш мумкин:

Бакалавр таълим йўналишлари (4 йил):

– Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик (мусулмон мамлакатлари);

– Халқаро муносабатлар;

– Исломшунослик (Қуръоншунослик, ҳадисшунослик, ислом ҳуқуқи, ақида ва тасаввуф, ислом тарихи ва манбашунослиги);

– Диншунослик;

– Психология (Дин социо психологияси);

– Филология ва тилларни ўқитиш (араб тили);

– Туризм (зиёрат туризми).

Айни пайтда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Россия Федерацияси, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаси фуқаролари таҳсил олмоқда. 2019 йилдан бошлаб, Россия мусулмонлари диний кенгаши муфтийси Альбир Крганов докторантурага қабул қилинди.

Бу йилги қабул жараёнида чет эл фуқароларига қулайлик яратиш мақсадида ҳужжатларни электрон тарзда international@iiau.uz ва +998907888745 (Telegram va WhatsApp) рақами орқали қабул қилиш йўлга қўйилди. Шунингдек, хорижий талабалар ўқиш шартномаси суммасининг ўзларига мақбул шаклини танлаш имконияти яратилган.

Ўқишга қабул қилинган хориж фуқароларининг виза олиши ва яшаши билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш академиянинг Халқаро ҳамкорлик бўлими мутахассислари ёрдамида амалга оширилади.

Мурожаат учун:

international@iiau.uz

+998907888745

+998935510593 (инглиз тилида мурожаат учун)

+99871244959