Янгиликлар

Араблар учун миллий либослар Андижонда тайёрланади

Чоп этилди Iyul 18, 2019 Араблар учун миллий либослар Андижонда тайёрланадиda fikr bildirishni o'chirish

Саудия Арабистонининг Мадина шаҳридан ташриф буюрган Абдулбосит Абдулҳодий Андижонда тикувчилик йўналиши бўйича истиқболли лойиҳани тақдим этди.

— Арабларнинг миллий кийимлари Хитой давлатида ишлаб чиқарилади, — дейди инвестор. — Лекин Ўзбекистонда етиштирилган пахта хом ашёси сифатлилиги билан ажралиб туради. Шу сабабли Қўрғонтепа туманидаги “Қўрғон грук” МЧЖ билан ҳамкорликда араблар миллий кийимларини тайёрлашни режалаштирдик. Бунинг учун Андижонда барча шароит мавжуд.

Лойиҳа амалга оширилгач, дастлаб 100 та иш ўрни яратилади. Бу эса “Қўрғон грук”нинг ишлаб чиқариш суръати уч баробар ортишига сабаб бўлади.  Ҳамкорликдаги режалар ижобати натижасида қўрғонтепалик чеварлар томонидан тикилган маҳсулотлар “Ал Андижоний” бренди остида дунё бозорига кириб боради.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».