Дунё янгиликлари

Қозоғистонлик зиёратчилар Ҳажга тайёргарлик кўришмоқда

Чоп этилди Iyul 19, 2019 Қозоғистонлик зиёратчилар Ҳажга тайёргарлик кўришмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Қозоғистон пойтахти Нур-Султондаги «Ҳазрати Султон» республика масжидида Ҳажга борадиган зиёратчилар учун тайёрлов курслари ташкил этилди. Ушбу маърузаларни ташкил этишдан асосий мақсад Ҳаж ибодатини амалга оширишда зиёрат одобларига эътибор қаратишдир.  Бу ҳақда muslim.kz хабар тарқатди.

«Ҳазрати Султон» масжиди имом ноиби дастлабки дарсда зиёратчиларга зарур маълумотларни етказди. Дарсда иштирокчиларга махсус видеодарслар ҳамда тарқатма материаллари тарқатилди.