Дунё янгиликлари

Дунёда ҳам очликка, ҳам семизликка чалинганлар сони ортяпти

Чоп этилди Iyul 19, 2019 Дунёда ҳам очликка, ҳам семизликка чалинганлар сони ортяптиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Охирги йилларда дунё бўйича очликка маҳкум бўлганлар сони ортиб бормоқда ва бугунги келиб улар 820 миллион кишини ташкил этмоқда.

Бу ҳақда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташиклоти, Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси, Жаҳон озиқ-овқат дастури ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тайёрланган қўшма ҳисоботда айтиб ўтилган.

Очлик Африка қитъасида 20 фоизга, Лотин Америкаси ва Кариб минтақасида қарийб 7 фоизга, Осиёда эса 12 фоизга етган. Экспертларнинг таъкидлашича, ҳозирги вазият сақланиб қолса, Барқарор ривожланиш дастури доирасида 2030 йилгача очликни бартараф этиш режаси амалга ошмайди.

“Очликнинг асосий сабаблари – иқлим ўзгариши, экстремал об-ҳаво ҳодисалари ва қуролли низолар. Бироқ ҳисоботда энг муҳим омиллардан бири сифатида иқтисодий ривожланишнинг секинлиги ҳам тилга олинган”, – дейди Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси президенти Гилберт Хоунгбо.

Ҳозирги кунда дунё аҳолисининг 17 фоизи – 1,3 миллиард киши тўйиб овқат емайди. Улар оч бўлмаса-да, тўлақонли овқатланмагани учун касалликларга чалиниш эҳтимоли бор.

Айни пайтда жаҳоннинг барча минтақаларида ортиқча вазн ва семизликка чалинганлар сони ортаётгани кузатилмоқда. 2016 йилда уларнинг сони 2 миллиардга етди.