Слайдер

Русланбек Давлетов АҚШда Диний эркинликларни илгари суриш бўйича конференциясида иштирок этмоқда

Чоп этилди Iyul 19, 2019 Русланбек Давлетов АҚШда Диний эркинликларни илгари суриш бўйича конференциясида иштирок этмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси делегацияси амалий ташриф билан АҚШ бўлиб турибди.

Делегация таркибида Адлия вазири Русланбек Давлетов АҚШда бўлиб ўтаётган Диний эркинликларни илгари суриш бўйича иккинчи Вазирлар конференциясида иштирок этмоқда. Тадбирда АҚШ вице-президенти Майкл Ричард Пенс ҳамда давлат котиби Майк Помпео маъруза қилди.

Тадбир давомида юртимизда виждон эркинлиги ҳақидаги ҳолат, бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, Парламентнинг юқори ва қуйи палаталари томонидан тасдиқланган “Йўл хариталари”га (Дин ёки эътиқод эркинлигини таъминлаш юзасидан “Йўл харитаси” ва Осиё форуми якунларига доир таклифлар ва тавсияларни амалга ошириш бўйича 2019-2020 йилларга мўлжалланган Амалий ҳаракатлар режаси) асосан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси ҳақида халқаро ҳамжамиятга ахборот берилди.

Таъкидлаш жоизки, АҚШ давлат котиби Майк Помпео Ўзбекистон диний эркинликлар бўйича ҳолатни яхшилаганини ўз чиқишларидан бирида қайд этган эди. Унинг баёнотида Ўзбекистон диний эркинлик соҳасидаги вазиятни яхшилади ва алоҳида ташвиш уйғотувчи мамлакатлар рўйхатидан чиқарилгани келтирилган.

Бундан ташқари Ўзбекистон делегацияси “Ўзбекистонда капитал бозори имкониятлари” (Нью Йорк ш.) Форумида иштирок этади.

Бир қатор икки томонлама учрашув ва музокараларини ўтказади.

 

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими