Дунё янгиликлари

Юзлаб насронийни қутқариб қолган нигериялик имом тақдирланди

Чоп этилди Iyul 22, 2019 Юзлаб насронийни қутқариб қолган нигериялик имом тақдирландиda fikr bildirishni o'chirish

 

АҚШ ҳукумати 262 насронийни масжидда ва ўз уйида яшириб, уларни қотиллардан сақлаб қолган нигериялик имомни тақдирлади.

ВВС Africa хабарида айтилишича, 83 ёшли Абубакр Абдуллаҳи Кипр, Судан, Бразилия ва Ироқдан келган руҳонийлар билан бир қаторда Халқаро эътиқод эркинлиги мукофотини олди. Абдуллаҳи Нигериянинг марказий қисмида жойлашган Плато штатининг Баркин Лади туманида насронийларга ёрдам кўрсатган.

Тақдирлаш маросимида АҚШ давлат котиби Майкл Помпео нутқ сўзлаб, нирегиялик имом ўз ҳаётини хатарга қўйган ҳолда бошқа дин вакилларини қутқариб қолганини таъкидлади.