Дунё янгиликлари

Очиқ осмон остидаги 600 йиллик масжид ҳар йили минглаб сайёҳларни Туркияга чорлайди

Чоп этилди Iyul 23, 2019 Очиқ осмон остидаги 600 йиллик масжид ҳар йили минглаб сайёҳларни Туркияга чорлайдиda fikr bildirishni o'chirish

Масжид Трабзон ва Кумушхана вилоятлари ўртасида, Кадирга ясси тоғида, денгиз сатҳидан 800 метр баландликда жойлашган. Бу ҳақда Ислом.уз сайти хабар беради.

Ҳар йили минглаб ибодат қилувчилар ва табиат мухлислари Қора денгиз бўйида жойлашган ям-яшил 557 йиллик масжидига ташриф буюришади. Тўртбурчак шаклидаги масжид 1,5 метр баландликдаги тош девор билан ўралган.

Айтишларича, Фотиҳ Султон Муҳаммад Иккинчи Қодир оға деган муборак зотни зиёрат қилгани келганида қўшини билан шу ерда жума намозини адо қилган. Масжиднинг ноаънанавийлиги шундаки, яланг жойда  мумтоз усмонийлар услубида иккита минора барпо қилинган.

Масжидга дунёнинг турли ўлкаларидан минглаб сайёҳлар ташриф буюради.