Мақолалар

“Артел” музлатгичи сифатига кафолат борми?

Чоп этилди Iyul 23, 2019 “Артел” музлатгичи сифатига кафолат борми?da fikr bildirishni o'chirish

 

Фарғоналик Д.Сарибоева “Моҳигул юксалиш савдо” дўконидан 2 млн 100 минг сўмга музлатгич сотиб олади, уни ишлатиш жараёнида яхши ишламаганлиги сабабли савдо дўкони масъулига қўнғироқ қилади.

Масъул ходим “Артел” русумли музлатгич бўлганлиги сабабли мазкур компаниянинг Фарғона шаҳридаги сервис марказига ёзма равишда мурожаат қилишларини айтади. Сервис хизматдан мутахассис келиб, тузатиб кетгандан сўнг ҳам музлатгич яхши ишламайди. Бундан жаҳли чиққан Д. Сарибаев Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига мурожаат қилади.

Федерация ходимлари дўкон маъмурияти ва сервис хизмати ходимларига тушунтириш ишлари олиб бориб, ишга қонуний ёндашганларидан сўнг сервис маркази мутахассислар томонидан ўтказилган қайта ўрганиш жараёнида музлатгичда бартараф қилиш имконияти мавжуд бўлган нуқсон аниқланиб, кафолат муддати ичида бепул таъмирлаб берилди.

Истеъмолчи таъмирдан сўнг музлатгични талаб даражасида, муаммосиз ишлаётганлигини маълум қилди. Федерацияга ёз мавсумида келиб тушаётган энг кўп мурожаатлардан бири бу “Артел” компанияси ишлаб чиқараётган музлатгич ва ҳаво совитгичлар носоз чиқаётганидан бўлмоқда. Миллий бренд миллатнинг фаровон ҳаётига хизмат қилиши лозим эмасми?!

«Халқ сўзи»