Дунё янгиликлари

Қуръон ва азон мусобақасига 21 мингдан ортиқ талабгор бор

Чоп этилди Iyul 24, 2019 Қуръон ва азон мусобақасига 21 мингдан ортиқ талабгор борda fikr bildirishni o'chirish

 

Бугунгача 162 мамлакатдан 21000 дан ортиқ қори ва муаззин Саудия Арабистонида ташкил этилаётган иккита нуфузли диний мусобақада иштирок этиш учун ариза топширди. Жорий йилнинг бошида Қироллик олимпия қўмитаси раиси Турки ал-Шайх бошлаб берган Қуръон ва азон танловлари ғолибларига 1,9 миллион АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти совға тариқасида тақдим этилади.

Ушбу ташаббус мусулмон олами маданиятининг хилма-хиллигини ёритишга ва дунё миқёсида Исломнинг обрўсини оширишга қаратилган. Мусобақада иштирок этишни хоҳловчилар июль ойининг охирига қадар рўйхатдан ўтишлари лозим. Ҳозирги кунга қадар Қуръон тиловати мусобақасига 11000 дан ортиқ, азон мусобақасига эса 9000дан ортиқ киши қатнашиш учун аризалар тақдим қилган. Саҳнадаги жонли ижролар 24 августдан 24 сентябргача бўлиб ўтади. Финал босқичи эса 25 сентябрдан 25 октябргача давом этади ҳамда ғолиблар эълон қилиниб тақдирланади.

Islom.uz