Дунё янгиликлари

“Чандраян-2” аппарати Ойга муваффақиятли юборилди

Чоп этилди Iyul 24, 2019 “Чандраян-2” аппарати Ойга муваффақиятли юборилдиda fikr bildirishni o'chirish

Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти бортида “Чандраян-2” аппарати бўлган ракета-ташувчининг муваффақиятли учирилганини маълум қилди.

Аппарат Ойга қўниб, унинг юза қатламини тадқиқ қилиши лозим. Бу амалга ошса, Ҳиндистон Ойга ўз тадқиқ воситасини ўрнатган тўртинчи мамлакат бўлади.

Таъкидлаш жоизки, “Чанраян-2” миссиясининг Ойга учириш жараёни осон кечмади, бир неча бор ортга сурилди.

Агар шу сафар ҳам ортга сурилганида, унинг учирилиши кузга қолиб кетарди.