Дунё янгиликлари

Индонезияда ҳалол маҳсулотлар бозори

Чоп этилди Iyul 25, 2019 Индонезияда ҳалол маҳсулотлар бозориda fikr bildirishni o'chirish

 

Индонезия пойтахти Жакартада шариатга мувофиқ келадиган сармоявий маҳсулотлар учун янги онлайн-бозор ташкил қилинди. Бу ҳақда salaamgateway.com сайти хабар беради.

«Ҳалалвестор» деб номланувчи янги онлайн-бозорининг асосчиси Путри Мадарина Салам Гейтвей компаниясига мобиль илова тайёрлаб, Молиявий хизматлар бошқарувининг қарорини ва компаниянинг лицензиясини олиш учун ариза топширган.

«Биз «Ҳалалвестор»ни шу йилнинг охирида ёки 2020 йилнинг бошида ишга тушуришни режа қилганмиз»,  дейди Путри Мадарина Салам Гейтвей компаниясига мурожаатида.