Дунё янгиликлари

Булғор ислом академиясида биринчи диссертация ҳимоя қилинади

Чоп этилди Iyul 25, 2019 Булғор ислом академиясида биринчи диссертация ҳимоя қилинадиda fikr bildirishni o'chirish

Сентябрь ойида Булғор ислом академиясида олтита диссертация ҳимояси бўлади.  Бу ҳақда «Татар-информ»га академиянинг илмий ишлар бўйича проректори Рамиль (Абдулла ҳазрат) Адигамов маълумот берган. “Айни вақтда 10та докторант ва 25та магистрантимиз бор. Улардан олтитаси сентябрь ойида ҳимояга чиқади ва “Исломий фанлар доктори” илмий даражасини олади”, дейди Адигамов.

Унинг айтишича, диссертацияларнинг аксари татар халқидан етишиб чиққан алломалар, хусусан, Шаҳобиддин Маржоний, Шайхулислом Ҳамидий ва бошқа мутафаккирларнинг илмий, ижодий меросини тадқиқ этишга бағишланган.