Дунё янгиликлари

Ҳиндистондаги «Макка» масжиди таъмирланмоқда

Чоп этилди Iyul 26, 2019 Ҳиндистондаги «Макка» масжиди таъмирланмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Ҳиндистондаги «Макка» масжидининг ҳашаматли аркида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда thehindu.com сайти хабар беради.

Маълумотларга кўра, таъмирлаш ишлари 8 июль куни бошланган. «Келгуси икки ой ичида таъмирлаш ишлари ниҳоясига етади деган умиддамиз», дейди «Макка» масжидининг имоми Қодир Сиддиқий. Имомнинг гапларига кўра, намозхона жанубидаги учта равоқда таъмирлаш ишлари якунланмоқда. Ишчилар яқин кунларда шимолий қисмда таъмирлашни давом эттиради.

«Макка» масжиди Ҳайдарободдаги муҳим сайёҳлик маскани ҳамдир. Аксар меҳмонлар улкан аркни томоша қилиб, унинг зинапояларида дам олиб қайтишади. «Макка» масжиди XVII асрда бунёд этилган тарихий-меъморий ёдгорлик ҳисобланади.

 Islom.uz