Мақолалар

Амалсиз илм – ёмғирсиз булут

Чоп этилди Iyul 27, 2019 Амалсиз илм – ёмғирсиз булутda fikr bildirishni o'chirish

Ҳар бир нарса замирида илм мужассам. Ислом ҳам илк амрини ўқишга, илм-маърифат ҳосил қилишга ундаш билан бошлаган дин дир. Бу илмнинг инсон ҳаё тидаги ўрни беқиё с эканидан далолатдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Айтинг: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?”» (Зумар сураси, 9-оят).

Демак, илмсизлар ҳеч қачон илм эгалари билан баробар бўлолмайди. Қайси жойда илмга интилиш кучли бўлса, ривожланиш, тараққиёт ҳам шунча жадал кечади. Фақат илмни ўрганиб қўйиш билан бирор фойда топиш мумкинми? Йўқ! Қачон илм амал билан уйғунлашсагина фойдали бўлади ва кўзланган натижага эришилади.

Амал қилмаслик илмнинг юқиши йўлидаги тўсиқлардан биридир. Амал қилинмаган илмда барака бўлмайди ва ёмони, у соҳибининг зарарига ҳужжат бўлади. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло: “Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз, деб) айтишингиз Аллоҳ наз дида катта нафрат (боиси)дир”, дейди (Саф сураси, 3-оят).

Солиҳ зотлар билганларига амал қилишга ўта ҳарис бўлишган. Улуғ саҳобий Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: “Биздан бир киши ўн оятни ўрганса, унинг маъноларини билмагунича ва унга амал қилмагунича бошқаларига ўтмас эди”.
Али розияллоҳу анҳу:

«Илм амал ила хитоб қилади, амал жавоб берса берди, бўлмаса илм қочади», деганлар. Чунки илм ва амал жуфтдир: ё бирга бўлади, ё баробар кўтарилади. Динимизда: “Сўз мактабидан ўрнак мактаби устун” деган қоида бор. Ота боласига: “Ичкилик ичма!” десаю ўзи ичса, “Тамаки чекмагин” деб насиҳат қилган боласини дўкондан сигарет олиб келишга юборса, албатта, насиҳатларининг таъсири бўлмайди. Ёш авлоднинг таълим-тарбиясига масъул зиёлилар ўқувчиларга одоб-ахлоқдан гапирсаю, ўзи ахлоқсиз бўлса, унинг насиҳатидан наф йўқ. Аллоҳ таоло мўминларни бундай огоҳлантирган:

“Китобни ўқиб туриб, одамларни яхшиликка буюрасиз-у, ўзингизни унутасизми?! Ақлни ишлатмайсизми?!” (Бақара сураси, 44-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Мен Исро кечаси бир қавмнинг олдидан ўтдим, улар ўтдан бўлган қайчи билан лабларини кесар эдилар. Ҳар сафар кесилган лаблар ўз ҳолига қайтарди. Жаброил алайҳиссаломдан: “Улар кимлар?” деб сўрадим. “Улар умматингизнинг бошқаларга айтиб ўзлари амал қилмайдиган хатиблари, Аллоҳнинг китобини ўқиб, унга амал қилмайдиганлари”, деб жавоб берди Жаброил» (Имом Байҳақий ривояти).

Аллоҳ барчамизни охират шармандалигидан асрасин ва билганларига амал қиладиган солиҳ бандаларидан қилсин.

Мирзатуллоҳ АЛИХОНОВ,
Тошкентдаги “Убай ибн Каъб” жоме масжиди имом-хатиби