Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Олдидаги нарсани тополмаган одам…

Чоп этилди Iyul 28, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб: Олдидаги нарсани тополмаган одам…da fikr bildirishni o'chirish

Бир насроний поп бегона шаҳарга бориб қолибди. Кўчада ўйнаб юрган болакайдан черковнинг қаерда эканини сўрабди. Болакай уни черковга эргаштириб борибди.  Ундан миннатдор бўлган поп:

– Баракалло, ўғлим! Эртага келсанг, сенга жаннатнинг йўлини кўрсатиб қўяман, – дебди.

Бола попга:

– Черковнинг йўлини билмаган одам, жаннатнинг йўлини қаердан билардингиз, – деб жавоб берибди.