Мақолалар

Тавбага шошилайлик…

Чоп этилди Iyul 28, 2019 Тавбага шошилайлик…da fikr bildirishni o'chirish

«Албатта, Аллоҳнинг тавбани қабул қилиши фақат ёмонлик (гуноҳ)ни билмасдан қилиб қўйиб, сўнгра тезлик билан тавба қилганлар учун (муқаррар)дир. Аллоҳ айнан ўшаларнинг тавбасини қабул қилур. Аллоҳ илм ва ҳикмат эгасидир. Гуноҳ ишларни қилиб юриб, қачонки бирорталарига ўлим келганда, “энди тавба қилдим” дейдиган, шунингдек, кофирлигича ўлиб кетадиганларнинг тавбалари эса қабул қилинмайди. Ана ўшалар учун аламли азобни тайёрлаб қўйганмиз» (Нисо сураси, 17–18-оятлар).

“Албатта, Аллоҳнинг тавба қабул қилиши фақат ёмонлик (гуноҳ)ни билмасдан қилиб қўйиб…” Муфассирлар: “Ҳар бир гуноҳ қилувчи жоҳил, унинг феъли жаҳолат”, дей ишган. Чунки агар у илмини, нима савоб, нима гуноҳ бўлиши ҳақидаги билганларини амалда қўллаганда эди, гуноҳга қўл урмаган бўларди. Илмига амал қилмаган киши илми йўқ жоҳил кабидир.

Барчангиз Аллоҳга тавба қилингиз, эй мўминлар!”  (Нур сураси, 31-оят) амрига биноан уламолар тавба фарз амал эканида якдилдирлар.

“…сўнгра тезлик билан тавба қилганлар учун (муқаррар)дир. Аллоҳ айнан ўшаларнинг тавбасини қабул қилур. Аллоҳ илм ва ҳикмат эгасидир”. Муфассирлар оятдаги “мин қорибин” (тезлик билан) калималарининг ўлим пайти келишидан олдин, деб тафсир қилишган. Чунки ажал муқаррар, ҳар бир келадиган нарса яқин ҳисобланади.

Аллоҳ таоло айтади: “У бандаларидан тавбани қабул қиладиган, ёмонликларни афв этадиган ва қиладиган ишларингизни биладиган зотдир” (Шўро сураси, 25-оят). “Улар Аллоҳнинг бандалари томонидан (қилинадиган) тавбани қабул этишини билишмаганмиди?!” (Тавба сураси, 104-оят) ёки “Мен тавба қилган кишиларни, албатта, мағфират қилувчидирман” (Тоҳо сураси, 82-оят).

Абу Муалло айтади: “Киши барча шартлари бўйича тавба қилсагина, қабул бўлади деб ўйлайман”. Тавбанинг шартлари булар: чин дилдан надомат чекиш; гуноҳни ўша заҳотиёқ тарк этиш; сўнг гуноҳга ҳеч қачон қай тмаслик; гуноҳни бошқалардан эмас, балки ёлғиз Парвардигордан ҳаё қилиб тарк этиш. Агар шу шартлардан бирортаси бузилса, тавба бўлмай ди. Яна гуноҳни эътироф этиш, истиғфорни кўп айтиш ҳам тавбанинг шартларидандир.

Солиҳ Маррий Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилади: “Кимда-ким тавба қилган дўстини олдинги гуноҳи учун айбласа, Аллоҳ таоло уни ҳам ўшандай гуноҳга мубтало этади”. «Шайтон ерга тушаётганда: “Улуғлигингга қасам, одамнинг руҳи жасадида экан, ҳаргиз ундан ажрамайман”, деди. Шунда Парвардигори олам: “Улуғлигимга қасамки, одам боласининг нафаси ғарғарага келмагунига қадар ҳаргиз ундан тавбани тўсиб қўймайман”, деб ваъда берди» (Имом Қуртубий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Пайғамбар алайҳиссалом бундай дедилар: «Раббимиз таборака ва таоло кечанинг охирги учдан бири қолганда дунё осмонига тушади ва: “Ким Менга дуо қилади, Мен унга ижобат қилсам, ким Мендан сўрайди, Мен унга ато қилсам, ким Менга истиғфор айтади, Мен уни мағфират қилсам”, дейди» (Имом Муслим ривояти).

«Гуноҳ ишларни қилиб юриб, қачонки, бирорталарига ўлим келганда, “Энди тавба қилдим” дейдиган, шунингдек, кофирлигича ўлиб кетадиганларнинг тавбалари эса қабул қилинмайди».

Ҳаётини гуноҳу маъсиятлар ичра ғафлатда ўтказиб, қаригач, соғлиги ё монлашиб, яшашдан умидини узган, ўлим фариштаси келиб, жони ҳалқумига кўтарилганда афсус-надомат билан қилинган тавба қабул этилмайди.

Бу пайтдаги тавба худди Фиръавннинг сувга чўкиши аниқ бўлганида келтирган имони фойда бермаганидек бесамардир. Ибн Аббос, Ибн Зайд ва жумҳур муфассирлар шунга иттифоқ қилишган. Шунингдек, кофирлигича ўлиб кетадиган кимсаларнинг ҳам тавбаси қабул бўлмайди. Аллоҳ таоло улар ҳақида: “Ана ўшалар учун аламли азобни тайёрлаб қўйганмиз”, деб хабар беради.

Кофир ҳолда вафот этганларнинг тавбалари қабул эмас. Ибн Олия: «“Аллоҳнинг тавбани қабул қилиши…” оятининг аввалги қисми мўминлар ҳақида, кейинги “…тавбалари эса қабул қилинмайди” жумласи эса мунофиқлар ҳақида нозил бўлган», дейди.

Тафсири Қуртубий,“Фатҳул Борий” асарлари асосида

Қўрғонтепа тумани бош имом-хатиби Давронбек ТЕМИРОВ тайёрлади.

“Ҳидоят” журналининг 2019 йил, 6-сонидан