Мақолалар

Сувсиз қудуқдан бир минг тўрт юз киши сув ичди

Чоп этилди Iyul 29, 2019 Сувсиз қудуқдан бир минг тўрт юз киши сув ичдиda fikr bildirishni o'chirish

Баро ибн Озиб (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:

“Ҳудайбия куни бизлар бир минг тўрт юз киши эдик. Ҳудайбия қудуқ (номи) бўлиб, ундаги барча сувни тортиб чиқардик ва унда бир қатра ҳам сув қолмади.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қудуқ четига ўтирдилар ва сув келтиришни сўрадилар. Сувни оғизларига олиб, оғизларини чайқадилар ва қудуқ ичига туфладилар. Бизлар кўп ўтмай қудуқдан идишларни ботириб сув ола бошладик. Ўзимиз ҳам, уловларимиз ҳам сувдан қониб ичдик” (Саҳиҳ ҳадис. Имом Бухорий ривояти. “Мағозий” китоби “Ҳудайбия ғазоти” боби).

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 23000 сўм