Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Ҳамма айб мол эгасидамасдир

Чоп этилди Iyul 29, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб: Ҳамма айб мол эгасидамасдирda fikr bildirishni o'chirish

Тунда бир одамнинг сигирини ўғирлаб кетишибди. Эрталаб бундан хабар топган одамлар унга: “Сигирни маҳкам боғлаш керак эди”, “Айб ўзингизда”, “Деворларингиз ҳам паст”, “Дарвозани яхши бекитиш керак-да”, “Шунақаям ғафлат босиб ухлайдими одам деган!” деяверишибди.

Шунда жиғибийрон бўлган мол эгаси:

– Ўғрига ҳам озгина айб қолдиринглар, биродарлар, – дебди.